Кредиторлар қўмитаси кредиторларнинг манфаатларини ифода этади ҳамда суд бошқарувчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан назоратни амалга оширади.
Кредиторлар қўмитаси таркибига кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланадиган миқдорда кредиторлар вакиллари киритилади.
Агар кредиторлар сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар қўмитасининг вазифалари кредиторлар йиғилишининг қарори билан кредиторлар йиғилиши зиммасига юклатиш назарда тутилиши мумкин.
Ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун кредиторлар қўмитаси қуйидагиларга ҳақли:
суд бошқарувчисидан қарздорнинг молиявий аҳволи ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этишни талаб қилишга;
суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят беришга;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этиш учун ўз вакилини сайлашга;
ушбу Қонунда ва суд санацияси ёки ташқи бошқарув режасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга.
Кредиторлар қўмитаси қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли:
кредиторлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор;
суд бошқарувчисининг тайинланиши, алмаштирилиши ёки вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этишни кредиторлар йиғилишига тавсия қилиш ҳақидаги қарор;
қарздорнинг йирик битимларини ҳамда амалга оширилишидан қарздор манфаатдор бўлган битимларини тасдиқлаш ёки уларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор.
Кредиторлар қўмитасининг мажлисида масалаларни ҳал этишда кредиторлар қўмитасининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Кредиторлар қўмитасининг аъзоси овоз бериш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишига йўл қўйилмайди.
Кредиторлар қўмитасининг қарорлари кредиторлар қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кредиторлар қўмитаси мажлисларида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
19-modda. Кредиторлар қўмитаси
Oddiy tilda
КРЕДИТОРЛАР ҚЎМИТАСИ
Нимани англадади
Кредиторлар қўмитаси — бу қарздор тўлова қилолмаганда унинг қарздорларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи орган. Бу қўмита судда қарздорни бошқарувчи шахсни назорат қилади ва унинг ишларини текширади. Қўмита кредиторларнинг ўзаро келишуви асосида ташкил этилади.
Кимга тегишли
Бу қўмита кредиторларга, яъни қарздордан пул талаб қилувчи одамларга тегишли.
Аmalда
Агар компания қарзини тўлай олмаса, кредиторлар қўмитаси ўзлари сайлаган вакилни юборади. Бу вакил судда компанияни бошқарувчи шахсни назорат қилади, унинг молиявий ҳисобларини текширади ва ҳар қандай нотўғри ишларга қарши жавоб беради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.