Кузатув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан муваққат бошқарувчи қимматли қоғозлар бозорининг қарздор профессионал иштирокчисига ўзларига тегишли бўлган қимматли қоғозларни бошқарувга топширган қимматли қоғозлар бозоридаги инвесторларга тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ва муваққат бошқарувчи ўз ҳуқуқини амалга ошира бошлаганлиги ҳақидаги хабарномани ўзи тайинланган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида юбориши шарт. Мижозларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси тасарруфида бўлган қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди.
Агар ташқи бошқарувчининг ёки тугатиш бошқарувчисининг мижозлар билан келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан мижозларнинг қолган қимматли қоғозлари мижозларга қайтарилиши лозим.
Агар мижозларнинг ўзига тегишли бир турдаги (бир эмитент чиқарган, бир тоифадаги, бир туркумдаги, бир сериядаги) қимматли қоғозларни қайтаришга доир талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ихтиёридаги мазкур қимматли қоғозлар миқдоридан ортиқ бўлса, мазкур қимматли қоғозларни мижозларга қайтариш мижозларнинг талабларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Мижозлар талабларининг қаноатлантирилмаган қисми пул мажбуриятлари деб эътироф этилади ва ушбу Қонуннинг 11-бобида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади (тўланади).
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ташқи бошқаруви тартиб-таомили чоғида ташқи бошқарувчи ўзига мижозлар томонидан бошқарувга топширилган қимматли қоғозларни мижозларнинг розилиги билан ва уларнинг номидан қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчисига топшириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
189-modda. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларининг ўзига хос хусусиятлари
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Бу модда қимматли қоғозлар бозорида ишлайдиган компанияларнинг банкротлик жараёнида мижозларнинг қимматли қоғозларини қайси тартибда сақлаш ва қайтариш керак деганини белгилайди. Мижозларнинг қоғозлари компанияга тегишли мол-мулкдан ажратилиб, алохида сақланади ва биринчи навбатда мижозларга қайтарилади.
**Кимга тегишли**
Бу қоида қимматли қоғозлар бозорида ишлайдиган профессионал иштирокчилар ва уларнинг мижозларига тегишли.
**Амалда**
Агар брокер компанияси банкротлик эълон қилса, унинг мижозларининг сўзсиз қоғозлари ва пули алохида ҳисобда сақланган бўлса, уларни дарҳол мижозларга қайтариш керак. Агар қоғозлар етишмаса, мижозлар тўловга қобилиятсизлик жараёнида қолган пулдан ўз улушини олади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.