«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

17-modda. Кредиторлар йиғилиши томонидан қарорларни қабул қилиш тартиби

Овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади. Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади: келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор; суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор. Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларнинг зарур кворуми бўлмаса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ушбу такрорий йиғилиш бундай қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатлидир. Кредиторлар йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган кредиторнинг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар кредиторлар йиғилишининг қарори тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, бундай қарор суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кредитор ва (ёки) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахс қабул қилинган қарор ҳақида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан йигирма кун ичида ариза бериши мумкин. Суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор, агар буни ёқлаб биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги қарши овоз берган тақдирда, шунингдек овоз бериш чоғида ҳар бир гуруҳда зарур овозлар сони тўпланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир гуруҳ кредиторлари овоз беришда иштирок этиш учун тенг ҳуқуққа эга.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**NIMANI ANGLATADI** Кредиторлар йиғилиши — қарзни тўлай олмаган шахсни банкрот қилиш ёки сотувчи бўлиб қолган компанияни сохта сақлаш хусусида қарор қабул қиладиган йиғилиш. Бу йиғилишда пул берган одамлар (кредиторлар) овоз беради. Кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади. **KIMGA TEGISHLI** Бу қоида қарзни тўлай олмаган шахсларнинг қарзларини қайта ўрганиш ва ҳал қилиш жараёнида кредиторларга тегишли. **AMALDA** Агар компания қарзи 100 млн сўм бўлса ва сиз 20 млн сўм қарз берган бўлсангиз, сизда 20 та овоз бўлади. Йиғилишда 51 та овоз билан қарор қабул қилинса, у ҳамма учун мажбурий бўлади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.