«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

147-modda. Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш

Тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилади ва унинг қийматини белгилайди. Тугатиш бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун баҳоловчи ташкилотни ва бошқа мутахассисларни уларнинг хизматлари учун қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ҳақ тўлашнинг бошқа манбаи белгиланмаган бўлса, ҳақли. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздорнинг мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчи ташкилот жалб этилиши шарт. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиши ёки кредиторлари қўмитаси мазкур хизматлар ҳақини тўлаш мажбурияти зиммасига юклатиладиган, қилган харажатларининг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланадиган шахсни, агар унинг ўзи рози бўлса, тайинлашга ҳақли. Агар тугатишга доир иш юритиш жараёнида ҳақ тўлаш кўчмас мол-мулк билан амалга оширилаётган бўлса, мазкур мол-мулк, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, уни сотишдан олдин баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади. Қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш** **Нимани англадади** Банкротлик жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг барча мол-мулкини рўйхатга олади ва унинг нарxини аниқлайди. Бу ишда махсус баҳоловчи ташкилотлар ишлатилади. Давлат улуши бўлган қарздорнинг мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчи ташкилот чақирилиши керак. **Кимга тегишли** Бу қоида банкротлик жараёнидаги тугатиш бошқарувчиси ва баҳоловчи ташкилотларга тегишли. **Амалда** Жамоа ишчилари ишдан ажратилаётганда уларнинг ҳақи ўрнига компанияси мол-мулки сотилади. Ўша мол-мулк сотишдан олдин махсус баҳоловчи ташкилот унинг нарxини аниқлайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.