Қарздорнинг барча активлари, улар балансларда кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:
қарздор ходимларига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк;
ишончли бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк;
гаров нарсаси, шу жумладан гаровга берилган талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хатлари, бундан ушбу Қонун 149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар;
қонунчиликка мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.
Қарздорнинг балансида бўлган, лекин унинг устав фондига (устав капиталига) киритилмаган, шунингдек қарздорга фойдаланиш учун берилган давлатга тегишли ижтимоий инфратузилма объектлари ва умумий фойдаланишдаги коммунал соҳа объектлари қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида уларнинг қолдиқ қиймати бўйича тугатиш бошқарувчиси томонидан тегишинча маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва (ёки) ташкилотларга уларнинг функционал мансублилигига кўра топширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
146-modda. Тугатиш массаси
(146-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.