«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

130-modda. Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш

Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздор акциядорлик жамиятининг қўшимча акцияларини жойлаштириш имконияти назарда тутилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш имконияти ташқи бошқарув режасига фақат зарурий қарорни қабул қилган қарздорнинг акциядорлари умумий йиғилишининг илтимосномасига биноан, агар бу илтимоснома ташқи бошқарувчига ташқи бошқарув тартиб-таомили тугайдиган санага камида олти ой қолганида юборилган бўлса, киритилиши мумкин. Қарздор акциядорлик жамиятининг устав фондини (устав капиталини) унинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар қарздорнинг устав фондини (устав капиталини) унинг қўшимча акцияларини жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ҳақидаги масалани ҳал қилишда эълон қилинган акцияларнинг қарздорнинг уставида белгиланган миқдорини кўпайтиришга оид қисмига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, у ҳолда қарздорнинг уставига фақат қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан кейин устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлади. Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш асосан уларнинг ҳақини фақат пул маблағлари билан тўлаган ҳолда, очиқ обуна бўйича амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг акциядорлари қарздорнинг жойлаштириладиган акцияларини акциядорлик жамиятининг ўзларига тегишли акциялари миқдорига мутаносиб миқдорда ва ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Қўшимча акциялар акциядорлар ўртасида жойлаштирилаётган акцияларнинг номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади, бунда жойлаштирилаётган акцияларнинг ҳаммасини мазкур нархда сотиш барча кредиторларнинг талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари тўпланишига олиб келиши шарт. Акцияларни акциядорлар ўртасида жойлаштириш нархи қарздорнинг ташқи бошқарувчиси томонидан белгиланади ва кредиторларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади. Қарздорнинг қўшимча акцияларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун қарздорнинг акциядорларига бериладиган муддат кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади, лекин бу муддат акцияларни жойлаштириш бошланадиган санадан эътиборан ўттиз кундан кам бўлиши мумкин эмас. Қарздорнинг акциядорлари ўртасида жойлаштирилмаган қўшимча акциялар ташқи бошқарувчи томонидан фонд биржаси савдосида реализация қилинади. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, илгари қарздорнинг акциядорлари бўлмаган, қарздорнинг янги эмиссиядаги акцияларини сотиб олган шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда қарздорга сотиб олинган акциялар суммасида ўз талабларини билдиришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Нимани ангlatadi** Қарздор компанияси ўз қарзларини тўлаш учун янги акциялар чиқариши мумкин. Бу янги акциялар сотилиб, унинг пули қарзларни ўдаш учун ишлатилади. Акциялар номинал нархидан паста нархда сотилмайди. **Kimga tegishli** Бу қоида акциядорлик жамиятларига (компанияларга) қўлланилади, улар банкротлик жараёнида бўлганда. **Amalda** Компания 100 млн сўм қарзи бўлса, акциядорлар йиғилиши янги акциялар чиқаришга розилик беради. Ташқи бошқарувчи бу акциялар 50 млн сўмга сотади, пулни қарзларни ўдашга ишлатади. Мавжуд акциядорлар биринчи навбатда бу янги акциялар сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.