«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

123-modda. Ташқи бошқарув режасини кўриб чиқиш

Ташқи бошқарув режаси кредиторларнинг йиғилишида кўриб чиқилади, йиғилиш ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан чақирилади. Ташқи бошқарувчи заруратга қараб барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабар қилади ҳамда мазкур йиғилиш ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин уларга ташқи бошқарув режаси билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлайди. Кредиторларнинг йиғилишида ташқи бошқарувчи, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили ҳамда қарздорнинг ходимлари вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ташқи бошқарув режаси, агар йиғилишда иштирок этаётган кредиторларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, тасдиқланган деб ҳисобланади. Кредиторларнинг йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли: ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор; ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан бир вақтнинг ўзида ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзодни тасдиқлаган ҳолда озод қилиш ҳақидаги тегишли илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарор. Мазкур қарорда ташқи бошқарувнинг янги режасини кўриб чиқиш учун кредиторларнинг кейинги йиғилиши чақириладиган сана назарда тутилган бўлиши ва бу муддат кредиторларнинг йиғилиши мазкур қарорни чиқарган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак. Кредиторлар йиғилишида тасдиқланган ташқи бошқарув режаси ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан судга тақдим этилади. Агар ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган муддатларда судга ташқи бошқарув режаси тақдим этилмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ТАШҚИ БОШҚАРУВ РЕЖАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ Нимани англадади Ташқи бошқарувчи қарздорнинг қарзларини тўлаш учун режа тузади. Бу режани кредиторлар (пул берган одамлар) йиғилишида кўриб чиқиб, овоз берадилар. Режа қабул қилинса, қарздор ундан фойдаланиб қарзларини тўлашга ҳаракат қилади. Кимга тегишли Бу жараён қарздор ва унинг кредиторларига тегишли. Амалда Масалан, корхона қарзга батолди. Ташқи бошқарувчи унинг молини сотиш ва қарзларни тўлаш режасини яратди. Кредиторлар йиғилишида бу режани кўриб чиқдилар ва кўпчилик қўллаб-қувватласа, режа қабул қилинди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.