«Таълим тўғрисида»ги қонун

59-modda. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш

(59-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)

Таълим ташкилотларининг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан олдин улар таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ишлаб чиқилган аттестация мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятини мустақил равишда ички баҳолашдан ўтказади. Таълим ташкилотлари ўз фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан икки ой олдин ички баҳолаш натижаларини таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади. Таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш якунларини ўрганади ва улардан таълим ташкилотининг фаолиятини ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади. Таълим ташкилоти раҳбари ички баҳолаш натижаларининг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.