«Таълим тўғрисида»ги қонун

57¹-modda. Нодавлат таълим фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш

(57¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)

Болалар учун қўшимча таълим, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолият Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини, катта ёшдагилар учун қўшимча таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шаклидаги фаолият эса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.