«Таълим тўғрисида»ги қонун

39-modda. Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш

Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш тегишли ҳудудларнинг, соҳалар ва тармоқларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда улар учун белгиланган таълим олувчиларни қабул қилиш параметрлари доирасида амалга оширилади. Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш кадрлар буюртмачилари, давлат таълим муассасалари ва фуқаролар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади. Давлат таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш тартибида ўқишга кириш умумий асосларда танлов натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.