Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон тармоғида жойлаштириладиган таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборот ресурслари билан таъминланади.
Таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида қуйидагиларни жойлаштиради:
таълим ташкилотининг устави;
таълим бериш тиллари ҳақида маълумот;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари;
таълим фаолиятининг моддий-техника таъминоти ҳақида маълумот;
лицензия (нодавлат таълим ташкилотлари учун);
таълим ташкилотининг рейтинги;
таълим фаолиятини амалга ошириш учун давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат;
илмий тадқиқотлар йўналишлари ва натижалари, шунингдек уларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базаси тўғрисидаги маълумот (олий таълим учун);
таълим олувчиларга стипендиялар бериш тартиби, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мавжудлиги ва шартлари тўғрисидаги маълумот;
вақтинча яшаш жойларининг мавжудлиги ва яшаш жойларининг сони, шунингдек тўлов миқдори тўғрисидаги маълумот;
педагоглар ва таълим олувчиларнинг сони, шунингдек педагогларнинг илмий салоҳияти тўғрисидаги маълумот.
Таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлигини таъминлаш учун таълим ташкилотларининг раҳбарлари шахсан жавобгардир.
Айрим таълим ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn37-modda. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги
(37-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.