Ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишли таълим босқичларининг мақсад ҳамда вазифалари асосида ишлаб чиқилади.
Тегишли давлат таълим ташкилотларидаги ўқув режалари ва ўқув дастурларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотлари ўқув режалари ва ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида мустақил тасдиқлашга, шунингдек таълим тилини ҳамда бакалавриат таълим йўналишларининг ва магистратура мутахассисликларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим шаклини белгилашга ҳақли.
Умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари шахсни ҳар томонлама камол топтиришга, таълим олувчиларда билим, малака, кўникмаларни, савияни шакллантиришга ва уларнинг қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.
Касбга оид фанларнинг ўқув дастурлари таълим олувчилар томонидан тегишли касблар ва мутахассисликларни эгаллашга қаратилган.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг инновацион шакллари ва усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилади.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш чоғида таълим ташкилотлари кредит-модуль тизимига асосланган ўқитиш технологияларидан фойдаланиши мумкин.
Ўқув режасида, қоида тариқасида, таълим жараёнининг жадвали, ўқитишнинг бошланиши, муддати ва даврийлиги, ўқув йиллари, чораклар, семестрлар, амалиёт, таътиллар ҳамда аттестация, ажратилган ҳафталар сони, ўрганиладиган фанлар (модуллар) ва уларга ажратилган соатлар (кредитлар) ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади.
Профессионал ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ўқув режаларда таълим олувчилар учун амалиёт ўташ назарда тутилади.
Таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади.
Профессионал ва олий таълимга доир ўқув режалари давлат таълим стандартларига мувофиқ мутахассислик фанларидан, шунингдек умумкасбий, математика, табиий-илмий, гуманитар ва қўшимча фанлардан шакллантирилади.
Ўқув режаларига давлат бошқаруви органларининг топшириқларига асосан ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа йўл билан қўшимча фанларни киритишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Таълим тўғрисида»ги қонун
35-modda. Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.