Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда давлат таълим муассасалари учун молиялаштириш ҳажмини белгилайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан таълим ташкилотларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилади;
давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроучасткаларни) белгилайди;
таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда таълим ташкилотларига кўмаклашади;
таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш мақсадида жойларда уларга зарур шароитлар яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
ўз ваколатлари доирасида таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиради ва нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга кўмаклашади;
умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Таълим тўғрисида»ги қонун
27-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.