«Таълим тўғрисида»ги қонун

19-modda. Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш

Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш бутун умр давомида ўқитишнинг марказий таркибий қисми бўлиб, таълим бериш ҳамда ўқитишнинг жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта ёшдагиларнинг иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини ўз ичига олади, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олади. Расмий таълим давлат таълим муассасалари ҳамда давлат томонидан тан олинган аккредитациядан ўтган нодавлат таълим ташкилотлари иштирокидаги институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган таълимдир. Норасмий таълим таълим хизматлари тақдим этилишини таъминловчи шахс ёки ташкилот томонидан институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган бўлиб, шахсни бутун ҳаёти давомида ўқитишдаги расмий таълимга қўшимча ва (ёки) унинг муқобилидир. Информал таълим аниқ мақсадга йўналтирилган, аммо институционаллаштирилмаган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирмаган), расмий ёки норасмий таълимдан кўра камроқ ташкиллаштирилган ва таркиблаштирилгандир ҳамда оиладаги, иш жойидаги, яшаш жойидаги ва кундалик ҳаётдаги ўқув фаолиятини ўз ичига олиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.