«Таълим тўғрисида»ги қонун

18-modda. Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш

Давлат оилада таълим олишга ва мустақил таълим олишга кўмаклашади. Болаларнинг оилада таълим олиши ва мустақил таълим олиш услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган ҳолда тегишли ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш тартиби, шунингдек таълим олувчиларнинг тоифалари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади. Оилада таълим олиш болалар, оила, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим муассасаси ҳамда таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади. Мустақил таълим олиш якка тартибда амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларни касбий, интеллектуал, маънавий ва маданий ривожлантиришга хизмат қилади. Оилада таълим олган ва мустақил таълим олган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш давлат таълим муассасаларининг тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ экстернат тартибида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.