Сув кодекси

96-modda. Сув объектларидан саноат мақсадлари ҳамда иссиқлик ва атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Сув объектларидан саноат мақсадлари ҳамда иссиқлик ва атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сувдан фойдаланувчилар, ушбу Кодекснинг 75-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқова сувларнинг сув объектларига оқизиб юборилишини тугатиш бўйича чоралар кўриши, шунингдек сувнинг радиоактив ифлосланиши белгиланган нормалардан ошишига йўл қўймаслиги шарт. Янги саноат объектлари лойиҳалаштирилаётганда ва амалдагилари реконструкция қилинаётганда айланма сув таъминоти назарда тутилиши керак, бундан ишлаб чиқариш шарт-шароитларига кўра айланма сув таъминотига ўтказилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва бошқа объектлар мустасно. Айланма сув таъминотига эга бўлмаган ишлаб турган корхоналар учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари томонидан сув хўжалиги органлари ҳамда бошқа ваколатли органлар билан келишувга кўра қонунчиликка мувофиқ уларни айланма сув таъминоти тизимига ўтказиш муддатлари белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.