Сув кодекси

95-modda. Сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллаш кўламини янада кенгайтириш, сув ресурсларидан фойдаланиш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари давлат томонидан тартибга солишнинг қуйидаги чораларини қўллайди: сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш; суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, шунингдек насос станциялари ёки насослар ёрдамида суғориладиган экин майдонларида сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини кенг жорий этиш; сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологиялари бўйича тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда аввал ўтказилган синовлар тажрибаси, шунингдек янги юқори самарали тизимларни яратиш ишлари ҳисобга олинган ҳолда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш; сувни тежашнинг мавжуд усуллари, шу жумладан ер устидан суғоришнинг юқори самарали услублари ва технологиялари тўғрисидаги хабардорликни ошириш; сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини лойиҳалаштириш, жорий этиш ва қўллаш бўйича услубий тавсияларни, шу жумладан суғориладиган майдонларнинг, қишлоқ хўжалиги экинларининг ва улар навларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, улардан самарали фойдаланишни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш; қишлоқ хўжалиги экин майдонларини режалаштириш технологияси қўлланилишини автоматлаштирилган лазерли текислагичлардан, шунингдек замонавий эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришнинг ер ости ёпиқ тизимидан фойдаланган ҳолда кенгайтириш; саноатда ҳамда хўжалик-маиший сув таъминотида сув айланишининг илмий асосланган нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; сув ресурсларининг унумдорлигини мониторинг қилиш ва мақсадли яхшилаш учун масофадан зондлаш тизимларидан фойдаланиш; сув айланишини ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни, шунингдек далада сувнинг йўқотилишига ёки ундан оқилона фойдаланмасликка қарши курашишга қаратилган технологияларни жорий этиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.