Сув кодекси

61-modda. Сув олиш квотаси

Сув олиш квоталари манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича қуйидагилар томонидан ажратилади: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига; Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан сув етказиб берувчи ташкилотларга; халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари — сувдан фойдаланувчиларга. Сувдан махсус фойдаланиш учун табиий сув ҳавзаларидан сув олиш квоталари ушбу Кодекснинг 56-моддасига мувофиқ ваколатли органлар рухсатномаларида белгиланади. Ажратилган сув олиш квотаси унинг амал қилиш муддати давомида қайта кўриб чиқилмайди, бундан истеъмол қилинадиган сувнинг ҳажмига таъсир кўрсатадиган суғориладиган участка майдони, ишлаб чиқариш қувватлари ўзгартирилган ҳоллар мустасно. Сув олиш квоталарини ажратишда санитария ва экологик мақсадлар учун сувни чиқариб юбориш талаблари ҳисобга олинади. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларига улар томонидан меъёрий эҳтиёжлар ва келажакда аҳолининг ўсиши прогнозларидан келиб чиққан ҳолда, ичимлик суви билан таъминлаш учун сув олиш квотаси ажратилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.