Сув кодекси

44-modda. Давлат сув кадастрини юритувчи ваколатли органлар

Давлат сув кадастри: Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан — ер усти сувлари бўлими бўйича; Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — сувдан фойдаланиш бўлими бўйича; Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан — ер ости сувлари бўлими бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан — ичимлик суви ва оқова сувлари бўлими бўйича юритилади. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Давлат сув кадастри маълумотларини умумлаштиради. Давлат сув кадастрининг маълумотлари таркиби ва нашрлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.