Сув кодекси

43-modda. Давлат сув кадастрининг тузилиши

Давлат сув кадастри қуйидаги бўлимлардан иборат: ер усти сувлари; ер ости сувлари; сувдан фойдаланиш; ичимлик суви ва оқова сувлар. Давлат сув кадастри маълумотлари умуман Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди ва вилоятлар, дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари бўйича, ер ости сувлари бўлими юзасидан эса гидрогеология минтақалари бўйича ҳам юритилади. Ер усти сувларининг ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар умуман Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг сув объектлари ва уларнинг участкалари, дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари бўйича умумлаштирилади. Ер ости сувларининг ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг сув конлари, дарёлар ҳавзалари бўйича умумлаштирилади. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар умуман Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари бўйича, шунингдек сувдан фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади. Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Миллий геоахборот тизимига уйғунлаштирилган ҳолда шакллантирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.