Сув кодекси

21-modda. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, сувнинг ҳисобини ва унинг ҳисоботини юритиш; сувдан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш соҳасида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш; давлат сув кадастрини умумлаштириш ва юритиш; Ўзбекистон Республикасининг сув тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; манфаатдор давлат органлари иштирокида сув хўжалиги соҳасида давлат дастурлари, стратегиялар ва концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; сув хўжалиги балансини юритиш, ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар учун сув олиш квоталари ва лимитларини белгилаш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини, ер усти ва ер ости сувларининг минераллашувини ҳамда коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва уларни яхшилаш бўйича чоралар кўриш; сув объектларидаги сувларни ва сувдан фойдаланишни давлат томонидан ҳисобга олиш; трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, шунингдек халқаро ташкилотларнинг сув хўжалиги соҳасидаги фаолиятида иштирок этиш; Республика сув кенгашининг ишчи органи функциясини бажариш; тегишлилиги бўйича сув ва сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ва улардан фойдаланишни таъминлаш; сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш; белгиланган сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланувчиларга сув етказиб берилишини таъминлаш; сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни келишиш; сув ресурсларини ҳисобга олишнинг ва сув хўжалигида электр энергияси истеъмолининг шаффофлигини ва тўлиқлигини таъминлаш; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ эрозиясининг, шўрланишининг ва ювилиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш; сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ваколатлари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГLATADI Сув хўжалиги вазирлиги — сув ресурсларини бошқариш ва уларни қўллаш учун масъул давлат органи. Вазирлик сувни қўллаш, муҳофаза қилиш, сув объектларини назорат қилиш ва сув хўжалигини ривожлантириш ишларини амалга оширади. КИМГА TEGИШЛИ Бу ваколатлар Ўзбекистон Республикасининг Сув хўжалиги вазирлигига тегишли. АМАЛДА Масалан, вазирлик фермерларга сув берилишининг қанча миқдорда бўлишини белгилайди, сув каналларининг ҳолатини текширади ва сув ресурсларини қўллаш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.