Сув кодекси

20-modda. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш; ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланилишини тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талабларга риоя этилишини таъминлаш; сувдан ва сув ресурсларидан комплекс ҳамда оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш, ҳисобга олиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида вазирликлар, идоралар ҳудудий органларининг, бошқа юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; тегишли ҳавза (ёки ҳудудий) сув кенгашларининг ёки туманлар сув кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этиш; сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича аниқ манзилли рўйхатларни шакллантириш ва тасдиқлашда, шунингдек уларни амалга оширишда кўмаклашиш; сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув етказиб берувчи ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш; суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш ҳамда тиклаш ва шахсий томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш; сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсирининг, шунингдек булғанишининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш, авариялар, тошқинлар, селлар ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни қайта тиклаш; сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш масалаларида кўмаклашиш; сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотларини сақлаш харажатларини қонунчиликка биноан молиялаштириш; сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотларига сув ресурсларини бошқаришда кўмаклашиш. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.