«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

61-modda. Ахборот олиш ҳуқуқи

(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар суғурта ҳодисаларининг рўй бериши сабаблари ҳамда ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта тўлови) миқдорларини суғурталовчи ва аджастер томонидан аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборотни ҳамда ҳужжатларни суғурталовчиларнинг ва аджастерларнинг сўровига кўра тақдим этиши шарт. Ваколатли давлат органи суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларнинг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ўз ваколати доирасида талаб қилишга ҳақли. Бундай ахборотни сўраш сўров сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма тарзда амалга оширилиши керак. Ваколатли давлат органи ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади ҳамда ўзи олган ахборотга нисбатан махфийликка риоя этиши шарт, бундан қонунга мувофиқ ахборотнинг ошкор қилинишига йўл қўйиладиган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.