«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

51-modda. Ички назоратга ва таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар

Суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари ваколатли давлат органи томонидан белгиланган ички назоратга ва таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларга риоя этиши шарт. Ваколатли давлат органининг талаблари суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан амалга оширилаётган фаолият турининг тизимли аҳамиятини, ўзига хос хусусиятини, кўлами ва мураккаблигини инобатга олади. Ваколатли давлат органининг ички назоратга ва таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблари жумласига қуйидагилар киради: пруденциал талаблар учун молиявий, назоратга оид ҳисоботларнинг ва бошқа ҳисоботларнинг тўлиқлигини, ишончлилигини ҳамда ўз вақтида топширилишини таъминлаш; муҳим аҳамиятга молик таваккалчиликларни аниқлаш ва бошқариш, стресс-тестдан ўтказиш бўйича тасдиқланган сиёсатнинг, шунингдек муҳим аҳамиятга молик таваккалчиликларга ҳамда капиталга доир ҳисоботлар тизимининг мавжудлиги; суғурталовчи (қайта суғурталовчи) учун муҳим аҳамиятга молик таваккалчиликларни бошқаришга ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга доир сиёсатнинг изчил амалга оширилиши ҳамда унга риоя этилиши; ички ҳужжатларда белгиланган таваккалчиликларнинг ва капиталнинг чекланган миқдорларига риоя этилиши, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таваккалчиликларни бошқариш бўйича қўллаётган тартиб-таомиллар самарадорлиги устидан кузатув кенгаши томонидан назоратни амалга ошириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.