«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

50-modda. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари

Давлат суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) мулкий ҳуқуқларига ва бошқа ҳуқуқларига ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини, суғурта фаолиятини амалга оширишдаги эркин рақобат шароитларини кафолатлайди. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) фаолиятига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аралашиш, агар бу суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) фаолияти устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари билан боғлиқ бўлмаса, тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.