Аджастер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аджастер хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини, суғурта қилдирувчини ва бошқа буюртмачиларни эркин танлаш;
суғурта воқеасини (суғурта ҳодисасини) ўрганиш учун суғурталовчидан, суғурта қилдирувчидан ва бошқа буюртмачилардан зарур ахборотни сўраш ҳамда олиш;
суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш;
ўзи суғурта объектини сиртдан (зарур бўлганда — техника воситаларини қўллаган ҳолда) кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;
суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта тўлови) миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборотни ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлардан, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш.
Аджастер қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Аджастер:
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
суғурта ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаши;
мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларнинг махфийлигини сақлаши;
суғурта ҳодисасига тааллуқли маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш учун чоралар кўриши;
қонунчиликда белгиланган ахборотни ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
Аджастернинг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун
21-modda. Аджастернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.