«Sudlar to'g'risida»gi qonun

62-modda. Судьянинг мажбуриятлари

Судья: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига оғишмай риоя этиши; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ҳамда мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши; ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда Судьялик одоби кодекси талабларига риоя этиши, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириши ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши; коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ғайриқонуний аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши; суд процесси иштирокчиларини ҳурмат қилиши; ўз малакасини судьялик ваколатларини бажариш учун зарур бўлган даражада сақлаб туриши; манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўзини ўзи рад қилиши ва суд процесси иштирокчиларини хабардор қилиши шарт. Судья: судьялар маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга; сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга; сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга; ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно; шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига (хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади; жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно); судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга; қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас. Судьянинг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.