Судья қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини талаб қилиш;
мансабдор ва бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидан бепул асосда олиш ҳамда шахсга доир маълумотлар мавжуд ахборот тизимларидан фойдаланиш, шу жумладан масофадан туриб фойдаланиш;
давлат органларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган шахсга доир маълумотларни фуқароларнинг ёзма розилигисиз бепул асосда олиш;
судьялар ҳамжамияти органларини шакллантиришда ва улар фаолиятида иштирок этиш;
уюшмаларга бирлашиш.
Судья қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьянинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаблари ҳамда фармойишларини сўзсиз бажариши шарт. Судьянинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn61-modda. Судьянинг ҳуқуқлари
Oddiy tilda
СУДЬЯ ҲУҚУҚЛАРИ
Нимани ангlatadi
Судья — суд ишларини қарайдиган шахс. Унинг ҳуқуқлари — судья нихоятда адилона қарор чиқариши учун керак бўлган имкониятлар. Судья барча ташкилотлардан маълумот сўраши, фармойиш беради ва уларни бажаришни талаб қилиши мумкин.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасидаги барча судьяларга тегишли.
Аmalда
Судья жинояткор ишида шахсни қидириш учун полицияга фармойиш беради — полиция сўзсиз бажариши керак. Ёки судья банкдан шахсга доир маълумот сўраса, банк бепул асосда бериши шарт.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.