«Sudlar to'g'risida»gi qonun

53-modda. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари: судлов ҳайъати ишини ташкил этади; судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилади; суд раёсатига судлов ҳайъатининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади; жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади; суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тегишли суд судьяларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.