«Sudlar to'g'risida»gi qonun

52-modda. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси

(52-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси: суд фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади; суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсати қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади; суд мажлисларида раислик қилади; қуйи турувчи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади; судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади; суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини юритиш бўйича ишларни ташкил этади; жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади; судьялар малака ҳайъати қарорлари, хулосалари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади; судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради; суд аппарати ишларига раҳбарлик қилади, суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси йўқлигида унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тегишли суднинг раис ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.