Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро иқтисодий суд раиси:
суд мажлисларида раислик қилади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради;
суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судининг, туманлараро иқтисодий суднинг раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро иқтисодий суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари бажаради, у йўқлигида эса, суд раисининг ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси томонидан тегишли суд судьяларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
41-modda. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро иқтисодий суд раиси
(41-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.