Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди қонун билан ўзининг ваколатларига киритилган фуқаролик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги, тинтув ўтказиш тўғрисидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги, амнистия актига асосан маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни ва қонун билан ўзининг ваколатлари доирасига киритилган бошқа ишларни кўриб чиқади.
Туманлараро иқтисодий суд хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган низоларни ва корпоратив низоларни, шунингдек қонун билан ўзининг ваколатлари доирасига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
40-modda. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судининг, туманлараро иқтисодий суднинг ваколатлари
(40-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.