Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари:
ишни тафтиш тартибида кўриш зарурлиги ҳақидаги масалани ҳал этиш учун қонунда назарда тутилган тартибда суд ишларини талаб қилиб олади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари ишига раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига судлов ҳайъатлари фаолияти тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилади;
тегишли қуйи судлар фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
31-modda. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари
(31-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.