«Sudlar to'g'risida»gi qonun

30-modda. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

(30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади; ишни тафтиш тартибида кўриш зарурлиги ҳақидаги масалани ҳал этиш учун қонунда назарда тутилган тартибда суд ишларини талаб қилиб олади; ишни тафтиш тартибида кўриш тўғрисида қонунда назарда тутилган тартибда протест киритади; судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга доир ишларни ташкил этади; ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати кўриб чиқиши учун уларнинг ваколатларига тааллуқли бўлган масалаларни киритади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тушунтиришлари қонунчиликка мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳ бериш тўғрисида, шунингдек судлар ташаббуси билан киритилган муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат киритиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимнома киритади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби тўғрисида, судлов ҳайъатлари таркиблари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади; Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъатининг (бундан буён матнда Судьялар олий малака ҳайъати деб юритилади) қарорлари, хулосалари устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига тақдимномалар киритади; раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппаратининг ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда судларнинг тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини тасдиқлайди; буйруқлар ва фармойишлар қабул қилади; жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.