«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун

6-modda. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари

(6-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тасарруфига қуйидагилар киради: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонунчилик бажарилишини таъминлаш; соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш; бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш; соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш; фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; атроф муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш; фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирларини кўриш, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилиш; соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат қилиб бориш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш; оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш; фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил этиш; соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.