Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг норматив базасини, тиббий ёрдам сифати ва ҳажми миллий стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
барча тиббий муассасаларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга оширади;
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини ташкил этади;
тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашни (фармацевтика фаолиятининг йўналишини — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бундан мустасно) белгиланган тартибда амалга оширади;
давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тиббий хизматлар тарифлари даражасини тартибга солади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришни амалга оширади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида даволаш-профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация, экология масалалари юзасидан чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
5-modda. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари
(5-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.