Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан сўрови бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг фуқаронинг ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга муҳтожлигини аниқлашга қаратилган сўрови бўйича;
ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонунга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
45-modda. Шифокор сири
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.