«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун

44-modda. Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди

Шифокор дипломини олаётган шахслар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади: «Шифокор деган юксак унвонни олиб, тиббиёт фаолиятига киришар эканман: ўзимнинг бор билим ва маҳоратимни беморни даволашга ҳамда инсон соғлиғини сақлашга бағишлашга; ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир беморга куч-ғайратим ва вақтимни аямай тиббий ёрдам кўрсатишга; беморнинг соғлиғини шахсий манфаатларимдан юқори қўйишга, камтар ва ҳалол бўлишга, ўз билим ва маҳоратимни доимо ошириб боришга; шифокор сирини сақлашга; кишиларга ҳамиша меҳр-мурувват ва шифо топишларига ишонч ҳадя этишга; Буқрот, Абу Али ибн Сино сингари улуғ табибларнинг шонли анъаналарини давом эттиришга тантанали қасамёд қиламан. Ушбу қасамёдга умримнинг охиригача содиқ қолишга қасамёд қиламан». Шифокорлар қасамёдни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.