Soliq kodeksi

93-modda. Мол-мулкни ишончли бошқарувга беришда солиқ мажбуриятини бажариш

Ишончли бошқарувчи ишончли бошқарув шартномаси тузилган санадан эътиборан ишончли бошқариш шартномаси бўйича солиқ мажбуриятларини бажаради. Ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи), мол-мулк ишончли бошқарувга топширилиши муносабати билан ўзида юзага келадиган солиқ мажбуриятларини, агар солиқ мажбуриятларини бажариш (қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятлардан ташқари) ишончли бошқарувчига юклатилмаган бўлса ёхуд мол-мулк Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган ишончли бошқарувчига ишончли бошқаришга топширилган тақдирда, мустақил равишда бажаради. Ишончли бошқарувчи солиқ солиш объектларининг ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳисобини ишончли бошқарувни таъсис этувчининг (наф олувчининг) манфаатларида амалга ошириладиган ишончли бошқарув фаолияти бўйича ва бошқа фаолият бўйича алоҳида-алоҳида юритиши шарт. Агар ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи) учун солиқ мажбуриятини бажариш, шунингдек солиқ ҳисоботини ва молиявий ҳисоботни тузиш ҳамда тақдим этиш бўйича мажбуриятни бажариш ишончли бошқарувчига юклатилган бўлса, бундай солиқ мажбуриятини бажариш ишончли бошқарувчи ҳисобланувчи шахс номидан ушбу Кодекснинг Махсус қисмида белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар ишончли бошқарувчи солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ёки тўлиқ ҳажмда бажармаган бўлса, уларни бажариш мажбурияти ишончли бошқарувни таъсис этувчига (наф олувчига) юклатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.