Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Ушбу Кодекс 465-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ агентлари томонидан ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс кесимида тақдим этилади. Бунда ҳисобланган ва тўланган солиқ ҳисоби якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турган жойдаги солиқ органидаги солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида юритилади.
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
470-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
(470-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.