Soliq kodeksi

47-modda. Ҳисобварақ-фактура

(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилмайди. Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ ҳисобга туриши лозим бўлган чет эл юридик шахслари ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмайди, сотиб олиш реестрларини, сотиш реестрларини, ҳисобга олиш журналларини ҳамда ушбу Кодекс 282-моддасида кўрсатилган хизматларни кўрсатиш қисми бўйича қабул қилинган ва берилган ҳисобварақ-фактураларни юритмайди. Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.