Soliq kodeksi

465-modda. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари

(465-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ базаси бўлиб, уларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган, ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган жами даромади ҳисобланади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузишда ўзининг якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият кўрсатаётганлигини, агар бу битимларни тузиш ҳолатининг ўзидан яққол келиб чиқмаса, кўрсатиши шарт. Солиқ солишда якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган, унинг тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари ҳисобга олинмайди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича юридик шахслардан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича ушбу юридик шахслар солиқ агенти деб эътироф этилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган солиқ юридик шахслар томонидан солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида ушлаб қолинади. Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш ишлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларига нисбатан ушбу Кодекс 381-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.