Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар;
3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса;
4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар;
5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади.
Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади:
1) брокерлик ташкилотлари учун — битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига;
2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун — товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида;
3) туризм фаолияти субъектлари учун — туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига.
4) тадбиркорлик субъектлари учун — товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларининг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорда ўз ходимларига ва уларнинг яқин қариндошларига оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирларига бориши учун чипталар харид қилишга доир харажатлар суммасига;
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
464-modda. Солиқ базаси
(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан 464-модда биринчи қисми 6-бандининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.