Қуйидагилар солиқ базасидир:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати;
давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мазкур объект эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ, агар мазкур объектга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, ер участкасининг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг майдони.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу графиг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, солиқ базаси ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
Юридик шахсларда солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ вужудга келган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ бекор қилинган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ тугатилганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади).
Солиқ тўловчи солиқ тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солиқ базаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер участкаси бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаганда, солиқ базаси солиқни тўлаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий соф тушум ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
427-modda. Солиқ базаси
(427-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.