Soliq kodeksi

426-modda. Солиқ солиш объекти

(426-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 августдаги ЎРҚ-1162-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2026 й., 03/26/1162/0821-сон)

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир. Қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди: 1) нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар; 2) аҳоли пунктларининг, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, шохобча йўллар, суғориш тармоқлари, коллекторлар, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар); 3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шу жумладан пулли автомобиль йўллари эгаллаган ерлар; 4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); 5) давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (бундан овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналар мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ерлари; 6) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган, профилактика ҳамда даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари; 7) рекреация аҳамиятига молик ерлар – аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ер участкалари; 8) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектлари, хотира боғлари эгаллаган ер участкалари; 9) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар; 10) юридик шахс балансида бўлган ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар; 11) коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари); 12) кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар эгаллаган ерлар, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно; 13) сув фонди; 14) захиралар; 15) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ер участкалари; 16) «Маҳалла сервис» компаниялари эгалигида бўлган маҳаллаларни обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш ҳамда маҳаллалар аҳолисига қонунчиликда белгиланган айрим турдаги ижтимоий аҳамиятли пулли хизматлар кўрсатишга мўлжалланган бинолар жойлашган ер участкалари; 17) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида тузилган ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ерлари. Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар ушбу бобда белгиланган тартибда солиқ солиш объекти ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.