Солиқ, агар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида мажбурий тартибда тўланади/
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:
ўзини ўзи банд қилган шахслар;
шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар);
деҳқон хўжалигининг аъзолари (бундан деҳқон хўжалиги бошлиғи мустасно) ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар;
меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар томонидан ихтиёрий тартибда солиқ тўланади.
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари;
«Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари — улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;
деҳқон хўжалиги бошлиғи;
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан мажбурий тартибда солиқ тўланади.
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади.
Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳисобот йилининг 31 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.
Солиқни тўлаш мажбурияти:
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун — оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг;
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов киритилаётган давр кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари — оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар, шунингдек ушбу модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган жисмоний шахслар учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги тўғрисида солиқ органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Солиқ органлари томонидан олинган, ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходимига солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Агар фаолиятини тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини солиқ органига белгиланган муддатларда топширмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида, учинчи қисми бешинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
408-modda. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан 408-модда биринчи қисми 2-бандининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.