Soliq kodeksi

407-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби

(407-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади. Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.