Soliq kodeksi

376-modda. Моддий наф тарзидаги даромадлар

(376-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Солиқ тўловчи томонидан моддий наф тарзида олинган даромадлар, агар ушбу Кодекс 369-моддасининг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилардан иборат: 1) солиқ агенти томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш, шу жумладан: солиқ тўловчининг болаларини мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш, тарбиялаш ҳақини тўлаш; солиқ тўловчиларга берилган уй-жойнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатларини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш; санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш; солиқ агентининг солиқ тўловчи даромади бўлган бошқа харажатларини тўлаш; 2) солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текин, шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича берилган мол-мулкнинг ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати; 3) товарларни (хизматларни) солиқ тўловчиларга реализация қилиш нархи ҳамда шу товарларнинг (хизматларнинг) ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган қиймати ўртасидаги салбий фарқ; 4) қонунчиликка мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси; 5) жисмоний шахснинг солиқ агенти олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари; 6) солиқ агенти томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, солиқ тўловчидан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар. Солиқ тўловчи томонидан солиқ агентидан товарлар (хизматлар) олинган тақдирда, ушбу товарларнинг (хизматларнинг) қиймати уларни сотиб олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ агентидан акциз тўланадиган товарлар ёки қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (хизматлар) олинган тақдирда, бундай товарларнинг (хизматларнинг) қийматида акциз солиғининг ва қўшилган қиймат солиғининг тегишли суммаси ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.