Soliq kodeksi

375-modda. Мулкий даромадлар

(375-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Мулкий даромадлар таркибига қуйидагилар киради: 1) фоизлар; 2) дивидендлар; 3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар; 4) солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади; 5) саноат мулки объектларига, селекция ютуғига оид патент (лицензия) эгаси бўлган солиқ тўловчининг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади; 6) роялти; 7) ишончли бошқарувга берилган мол-мулк бўйича ишончли бошқарувчидан олинган даромад; 9) ушбу Кодекснинг 327 — 329-моддаларида назарда тутилган тартибда аниқланадиган, қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг ҳосила молиявий воситалари билан операциялар бўйича даромад; 10) ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади; 11) ушбу Кодекснинг 319-моддасига мувофиқ аниқланадиган, оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) мувофиқ иштирок этишдан олинган даромадлар; 12) ушбу модданинг 1 — 11-бандларида кўрсатилмаган мулкий хусусиятга эга бошқа даромадлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.