Soliq kodeksi

371-modda. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

(371-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)

Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган ходимларга ҳисобланадиган ҳамда тўланадиган қуйидаги барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади: меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлардан, тариф ставкаларидан ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган, ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи; илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар; ушбу Кодекснинг 372-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар; ушбу Кодекснинг 373-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация); ушбу Кодекснинг 374-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш; ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳақ ҳисобланган бошқа тўловлар. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига қуйидагилар ҳам киради: предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар мустасно); юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар; Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг, ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралар ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.